18:02 / 03.05.2017
5 927

Ҳиндистон ички ёнув двигателли машиналардан воз кечишга қарор қилди

Ҳиндистон ички ёнув двигателли машиналардан воз кечишга қарор қилди
Фото: Independent

Ҳиндистон ички ёнув двигателли автомобиллардан тўлиқ воз кечиб, электрокарларпдан фойдаланишга ўтмоқчи. Кўмир саноати ва шахталар вазири Пийуш Гойалнинг айтишича, 2030 йилга бориб, мамлакатда бирорта бензин ёки дизел ёқилғисида ишлайдиган машина сотилмайди, деб маълум қилди Kun.uz нашри.

Вазир Нью-Деҳлида ҳар йили ўтадиган Ҳиндистон саноати Концедерацияси сессиясида шундай баёнот билан чиқиш қилган. Унинг сўзларига кўра, автобозорнинг тўлиқ электрокарларга ўтишини давлат субсидиялари эмас, аввало истеъмол бозори тақозо этади.

«Биз жуда кўп миқдорда электр машиналарини жорий этмоқчимиз. Биз электрокарларни оммабоп бўлишига эришамиз. Ғоянинг моҳияти шундаки, 2030 йилга бориб мамлакатда бирорта ҳам бензин ёки дизел ёқилғисида ишлайдиган машина сотилмаслиги керак», — деган Гойал.

Вазирнинг қўшимча қилишича, ҳукумат икки-уч йил давомида электромобиллар саноатини ривожлантиришни қўллаб туриши лозим. Шундан сўнг, вазирнинг фикрича, бозор кескин ўса бошлайди. «Электрокарлар қиймати ўзини оқлай бошлайди. Биз электр машиналар саноати ўз ўзидан ишлаб кетишини хоҳлар эдик», — деган Гойал.

Ҳиндистон ҳукуматининг бундай қарорга келишига сабаб — ҳавонинг ифлосланиш даражасини пасайтиришга бўлган уриниш бўлса керак. Гринпис маълумотларига кўра, мамлакатда ҳар йили ҳавода зарарли моддалар миқдорининг кўплиги сабаб 2,3 миллион киши ҳаётдан кўз юмади — бу эса тамаки истеъмоли туфайли ўлаётганлар сони билан тенг.

2016 йилда Германия ҳам 2030 йилга бориб ички ёнув двигателли машиналардан тўлиқ воз кечишни режалаштираётганини очиқлаган эди — бу вақтга бориб мамлакат бозоридаги барча янги автомобиллар электр энергияси ёрдамида ҳаракатлана бошлайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистон ички ёнув двигателли машиналардан воз кечишга қарор қилди