16:20 / 04.05.2017
7 448

Эронда йирик портлаш содир бўлди

Эронда йирик портлаш содир бўлди
Эроннинг Голестан провинциясидаги Озодшаҳр шаҳри яқинида жойлашган кўмир конида портлаш юз берди. Меҳнат вазири Али Робиейнинг маълум қилишича, ҳодиса оқибатида 35 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Qalampir.uz сайти хабар берди.

Маҳаллий ОАВнинг маълумотига қараганда, 30 киши жароҳатланган ва шифохонага ётқизилган.

Расмий манбаларга кўра, портлаш ишчилар 700 метр чуқурликдаги бекатга ташқи аккумуляторли автомобилни туширишга уринганида содир бўлган. Электр учқунлар метан билан тўла туннелда портлашни келтириб чиқарган.

“Fars” агентлиги портлаш вақтида 1200 метр чуқурликдаги конда 500 киши бўлган, деб маълум қилган. Аввалроқ тиббий тез ёрдам бошлиғи Пир Хосейн Куливанд воқеа жойида 90 киши бўлган, дея ахборот берган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эронда йирик портлаш содир бўлди