06:53 / 05.05.2017
6 521

Франция президенти лавозимига номзод томон тухумлар улоқтирилди (Видео)

Франция президенти лавозимига номзод томон тухумлар улоқтирилди (Видео)
Франция президенти лавозимига номзод Марин Ле Пенга Бретань вилояти бўйлаб сайловолди сафари вақтида тухумлар улоқтирилди. Ушбу ҳолат видеоси BFMTV телеканали томондан чоп этилди.

Воқеа Доль-де-Бретань шаҳрида сиёсатчи маҳаллий аҳоли билан суҳбатлашаётганда юз берган. Ле Пенга қарши чиқаётганлар унга тухум улоқтириб, уни "Сизнинг бу ерда қиладиган ишингиз йўқ, мадам" ва "Йўқолсин фашистлар" деган ҳайқириқлар билан "қаршилашган".

Ле Пен хавфсизлик хизмати ходимлари уни ўзлари билан тўсиб, воқеа жойидан олиб кетишган.

Марин Ле Пен Францияга иммиграциянинг чекланишини қўллаб-қувватловчи сиёсатчи ҳисобланади. Бундан ташқари, у Европа Иттифоқининг Францияга ҳаддан зиёд таъсирига ҳам қарши чиқади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Франция президенти лавозимига номзод томон тухумлар улоқтирилди (Видео)