Кашмир ҳудудида Ҳиндистон ҳарбий лагерига ҳужум уюштирилди

  • Дунё
  • 6-12-2014, 12:10
  • 1 606
  • Кашмир ҳудудида Ҳиндистон ҳарбий лагерига ҳужум уюштирилди

    Покистон ва Ҳиндистон чегарасидаги Кашмир ҳудудига жойлаштирилган ҳинд ҳарбий қисмига номаълум қуролли гуруҳ томонидан ҳужум уюштирилди. Ҳодиса оқибатида 9 нафар ҳинд аскари ҳамда икки полициячиси ҳалок бўлган, деб хабар иермоқда «Kun.uz».

    Террорчилар билан отишмалар бир неча соат давом этган ва 6 нафар жангари ўлдирилган дейилади “Россия24” телеканалида берилган хабарда.
    Хабарларга кўра, бу жангарилар Покистон томонидан ёлланган. Маҳаллий ОАВнинг қайд этишича, бундай кўламдаги тўқнашув охирги 6 йил давомида илк марта юз берган.

    Эслатиб ўтамиз, Кашмир бўйича Ҳиндистон ва Покистон мунозаралари 1947-йилдан буён давом этиб келади. Ҳиндистон таркибида қолган ҳудуд аҳолиси ҳам Покистонга қўшилишни маъқуллашади. Чунки, бу ҳуддудда асосан мусулмон динига эътиқод қиладиганлар истиқомат қилади.

    Фото: vesti.ru