14:29 / 05.05.2017
6 647

Ким Чен Ин ҳарбийларига Жанубий Кореяга зарба беришга тайёрланишга буюрди

Ким Чен Ин ҳарбийларига Жанубий Кореяга зарба беришга тайёрланишга буюрди
Фото: © РИА Новости

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин мамлакат жанубий чегараларидаги икки оролда жойлашган ҳарбий отрядларни кўздан кечириш учун келган вақтида Пхеньян Жанубий Кореяга ҳужум қилиш имкониятларини кўриб чиқиш кераклигини маълум қилган. Бу ҳақда Корея Марказий ахборот агентлигига асосланган ҳолда Ёнҳап агентлиги хабар тарқатди.

Ким Чен Иннинг ташрифидан сўнг ҳарбийларга тўла жанговар ҳолатда туриш буюрилган.

«У (Ким Чен Ин) маълум қилдики, жанубий-ғарбий фронт чизиғида армиянинг артиллерия бўлинмалари душманнинг қанотини синдириш учун доимо шай бўлиб туриши керак», — дейилган хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ким Чен Ин ҳарбийларига Жанубий Кореяга зарба беришга тайёрланишга буюрди