09:11 / 07.05.2017
7 336

Нигерия ҳукумати 2014 йилда ўғирлаб кетилган қизларни "Боко Ҳаром" жангариларига алмашди

Нигерия ҳукумати 2014 йилда ўғирлаб кетилган қизларни "Боко Ҳаром" жангариларига алмашди
Нигерия ҳукумати 2014 йилда Чибок шаҳридаги мактаб ётоқхонасидан ўғирлаб кетилган қизлардан 82 нафарини "Боко Ҳаром" экстремистик гуруҳининг бир неча жангарисига алмашди, деб хабар қилди Kun.uz сайти. Аввалроқ террорчилар ўғирлаб кетилган қизларни озод қилгани маълум қилинганди. Ўшандаги босқинчилик вақтида ҳаммаси бўлиб 276 қиз ўғирлаб кетилган.

"Президент Муҳаммаду Бухорий Чибок шаҳридан бўлган қизларнинг озод қилиниши бўйича музокаралар натижа берганини маълум қилишдан хурсанд. Узоқ давом этган музокаралардан кейин хавфсизлик хизматимиз бу қизларни ҳукумат томондан ушлаб турилган бир неча жангарилар эвазига ортга қайтарди", деб айтилди Нигерия президенти маъмурияти хабарида.

Озод қилинган қизлар автобусларда Камерун чегараси яқинидаги Банки ҳарбий базасига етказилдилар. Улар 7 май куни Нигерия пойтахти Абужуга етказилишлари кутилмоқда. Қизларни бу ерда президентнинг ўзи кутиб олади.

Эслатиб ўтамиз, қизлар 2014 йил 16 апрелда ўғирлаб кетилганлар. Ўша пайтда улардан кўпчилиги 16-18 ёшда бўлган. Ҳукумат бир неча марта қизларнинг бир қисмини озод қилишга муваффақ бўлинганини маълум қилган, бироқ қизларнинг ота-оналари бу маълумотларни рад этиб келганлар. 3 йил ичида 80 га яқин қиз уйига қайта олган, улардан баъзилари қочишга муваффақ бўлган, қолганларини эса ҳарбийлар озод қилганлар.

Бугунги кунгача яна 195 қиз расман йўқолган деб ҳисоблаб келинаётганди. Шу тариқа, 82 қиз тутқунликдан озод қилингандан кейин яна 113 қизнинг тақдири номаълумлигича қолмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нигерия ҳукумати 2014 йилда ўғирлаб кетилган қизларни "Боко Ҳаром" жангариларига алмашди