22:12 / 08.05.2017
17 160

Кавказда қандай қиз, аёлларни хотинликка олишмайди?

Кавказда қандай қиз, аёлларни хотинликка олишмайди?
Тўғри, азалдан Кавказ тарафларда барча аёллар албатта турмушга чиқиши ҳақида афсона кезиб юради. Лекин реал ҳаётда ундай эмас. Шундай қизлар, аёллар борки, Кавказда уларни ҳеч ким хотинликка олмайди. Хўш, улар кимлар?

Бева ва ажрашганлар
Кавказда аксарият эркаклар бокира қизларга уйланишни маъқул кўришган. Ундайлар нуқсон ва камчиликлардан холи деб ҳисоблашган. Эри ўлган ёки эри билан ажрашган, бунинг устига олдинги турмушидан болалари бор аёлни ҳеч ким хотинликка олмасди. Ажрашганларни-ку, гапирмаса ҳам бўлади. Эри билан бу аёл ажрашдими, демак, қандайдир ёмон жиҳати бор деб ўйлашарди. Худо кўрсатмасин, ажрашиш аёлнинг ташаббуси билан амалга оширилган бўлса, эркаклар бу аёлга қайрилиб ҳам қарамасди.

Хаста аёллар
Кавказда аёлнинг биринчи бажарадиган вазифаси турмушга чиқиш ва фарзандларни дунёга келтиришдир. Кўп асрлардан бери шу ақида ўз кучида қолмоқда. Агар аёл сурункали хасталикка йўлиққан бўлса, унга ҳеч ким уйланмайди. Масалан, кунларнинг бирида ингушетиялик бир аёлнинг кўзи ёриган пайт чақалоқ ўлиб қолган. Аёлнинг ўзини эса ички аъзолари жиддий зарар кўргани сабабли жарроҳлик амалиёти ёрдамида фарзанд кўриш имконидан маҳрум этишди. Шу воқеадан сўнг шўрлик аёлни эри уйдан ҳайдаб солди.

Никоҳсиз жазман билан учрашадиган аёллар
Бундай аёлга Кавказ халқларида жуда паст назар билан қарашади. Чунки бу ҳудудларда ҳатто аёл эри билан ажрашган ёки бева қолган бўлса ҳам никоҳсиз ўзига жазман топиши тақиқланади. Бу ғурур поймол бўлиши, номусдан айрилиш дея баҳоланади. Бундай аёлни ўзининг қариндошларидан кимдир ўлдириб юборади ва полицияга бахтсиз ҳодиса юз берди деган маънода кўрсатма беради. Полициячилар аёл қандай ҳолатда ўлгани, уни ким ўлдирганини яхши билишади. Аммо қотилни жазога тортишмайди. Кўп ҳолатларда полициячининг ўзи ҳам қотилликка шерик бўлгани кузатилган. Лекин Кавказнинг баъзи туманларида барибир қотил қонун йўли билан жазоланади. Масалан, Грознийда яқинда суд Султон Давурбеков деган эркакни 7 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм эълон қилди. У қизини бегона эркак билан учрашаётганидан хабар топгач, ўлдириб юборганди.

Маълумот олишга интилувчи аёллар
Ҳа, Кавказ тарафларда олий маълумот олишга, бойлик орттиришга, раҳбарлик лавозимларида ишлашга, мустақил ҳаёт кечиришга ошифта қиз-жувонларнинг ҳам турмушга чиқиши оғир кечган. Эркаклар ундайларни эрига бўйсунмайдиган, эридан кўп пул топишга уринадиганлар сифатида қоралашган. Бундай хотин оилада етакчилик қилишидан, тили узун бўлишидан чўчишган. Агар йигит ўз хоҳиши билан маълумоти олий қизга уйланган тақдирда ҳам қалин пулини ўқимаган қизга нисбатан анча кам беришган.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Кавказда қандай қиз, аёлларни хотинликка олишмайди?