Сурияда "Жибҳат ан-Нусра" террорчилик гуруҳи сафларида туриб жангларда иштирок этган икки нафар суриялик қочқин Германияда қўлга олинди.
Kun.uz нашрининг хабар беришича, қўлга олинганлардан бири 23 ёшли Мусса бўлиб, у Германияга келгунча Раққада яшаган. У террорчилик ташкилоти ва Сурия ҳукумат кучларига қарши ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишда айбланмоқда.
Аввалроқ Саксонияда сурияликнинг эҳтимолий шериги қўлга олинганди, у ҳам суриялик 30 ёшли Абдулмалик деган кимса бўлиб чиққан. У ҳарбий жиноятларда ва террорчилар сафида Ас-Саура шаҳридаги жангларда иштирок этишда гумон қилинмоқда. Германия прокуратураси уни 2013 йилда суриялик снайперни қатл этишга алоқадорликка текширмоқда. Терговчиларнинг фикрича, снайперни айнан шу террорчи қатл этган.
Иккала айбланувчи ҳам вертолётда Карлсруэга етказилган, уларга айбловлар эълон қилинган. Террорчилардан бири Мусса кейинроқ Берлинга жўнатилиб, вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда