07:45 / 10.05.2017
5 873

Ироқ ҳарбий авиацияси камида 100 га яқин жангарини йўқ қилди

Ироқ ҳарбий авиацияси камида 100 га яқин жангарини йўқ қилди
Ироқ қирувчи самолётларининг Ироқ ғарбидаги Анбар вилоятига зарбалар бериши давомида камида 100 жангари йўқ қилинди. Бу ҳақда Ироқ қуролли кучларига иқтибос келтирган ҳолда Kun.uz нашри хабар бермоқда.

Нашр берган маълумотларга кўра, ҳаммаси бўлиб 15 та авиазарба амалга оширилган. Ироқ қуролли кучлари қўшма операциялари қўмондонлигининг маълум қилишича, самолётлар Бағдоддан шимолга томон 180 км узоқликда жойлашган Ана шаҳридаги жангарилар панагоҳларига 11 та авиазарба берган. Бу зарбалар оқибатида 47 жангари йўқ қилинган. Яна 4 та зарба Бағдоддан 330 км узоқда жойлашган Ал-Қайм шаҳрига берилган. Бу зарбалар оқибатида 53 жангари йўқ қилинган.

Бундан ташқари, ҳужум оқибатида террорчи-худкушларнинг уйлари ва бомбалар ишлаб чиқариладиган объектлар вайрон қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ироқ ҳарбий авиацияси камида 100 га яқин жангарини йўқ қилди