Хитой ва Россия чегарасида яширин ер ости йўли топилди. Ўтган асрнинг 30 йилларида Маньчжурия Япония томонидан босиб олинган пайтда разведкачилар ундан фойдаланган. Бу ҳақда «Nat-geo.ru»га асосланиб «Daryo.uz» хабар бермоқда.
1931–1932 йилларда япон қўшинлари Маньчжурияга бостириб кирган. Бунга жавобан Японияга қарши Шимоли-Шарқий партизанлик бирлашмаси таркиб топган. Чегара ер ости йўли бирлашган армия эҳтиёжлари учун қазилган бўлиб, яқиндагина топилди. Дуннин музейи ходимлари КХДРга ташриф буюриш чоғида яширин ер ости йўлини қазишда иштирок этган Шимолий Корея мутахассислари ҳақида хабар топди. Тадқиқот ишлари олиб борилиши натижасида ушбу объект топилди.
Ер ости йўли Хэйлунцзян туманидаги Дуннин уездини Россия Приморьеси билан бирлаштирган. Мутахассислар фикрича, ушбу ер ости йўлидан Хитой разведкаси билан Узоқ Шарқдаги Совет Иттифоқи разведка бошқармаси ўртасида маълумот алмашиш учун фойдаланилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Москвадаги теракт бўйича яна уч киши ушланди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Сувни тик турган ҳолда ичиш мумкин эмаслиги илмий жиҳатдан исботланди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди