08:56 / 13.05.2017
6 744

АҚШ Саудия Арабистонига 300 млрд долларлик қурол-аслаҳа сотмоқчи

АҚШ Саудия Арабистонига 300 млрд долларлик қурол-аслаҳа сотмоқчи
АҚШ Саудия Арабистони билан 100 млрд доллардан кўпроқ қийматга қурол-аслаҳа етказиб бериш ва унга техник хизмат кўрсатиш бўйича бир нечта шартнома тузмоқчи. Умуман эса ушбу битимнинг умумий қиймати яқин 10 йил ичида 300 млрд доллардан ошади, деб хабар қилди Kun.uz нашри.

Бу ҳақда номаълум қолиш шарти билан Оқ уйдаги юқори лавозимли амалдор маълум қилди. Унинг айтишича, келишувлар якунловчи босқичда турибди ва АҚШ президенти Дональд Трампнинг Ар-Риёзга ташрифигача якунланиши керак.

Таъкидланишича, АҚШ қурол-аслаҳасининг етказиб берилиши қироллик қўшинларининг жанговар тайёргарлигини анча оширади. АҚШ шу билан бирга Исроил мудофаа қобилиятини ҳам қўллаб-қувватлашни давом эттиради.

Трамп кейинги ҳафтада Саудия Арабистони, Исроил ва Ватиканга ташриф буюради, сўнгра Брюсселда ўтадиган НАТО йиғилиши ва Сицилиядаги G7 етакчилари учрашувига жўнайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Саудия Арабистонига 300 млрд долларлик қурол-аслаҳа сотмоқчи