10:51 / 13.05.2017
6 540

АҚШда қариялар уйида отишма содир этилиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

АҚШда қариялар уйида отишма содир этилиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди
АҚШнинг Киркексвилл шаҳрида (Огайо штати) номаълум кимса қариялар уйида отишма содир этиши оқибатида шаҳар полицияси бўлими бошлиғи ва муассасанинг 2 ходими ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.

Полиция зобити қариялар уйидан қуролланган одам ҳақида хабар тушгандан кейин у ерга йўл олган. Кейинроқ у радиоалоқа орқали ҳамкасблари билан боғланиб, гумонланувчини аниқлаганини айтган. Воқеа содир бўлган вақтда қариялар уйида тахминан 23 киши бўлган.

Воқеа жойига етиб келган бошқа полициячилар ҳамкасбларини жонсиз ҳолда топишган. Полициячилар яна 3 киши – қариялар уйининг 2 ходими ва отишмани содир этишда гумон қилинган номаълум шахснинг жасадларини топишган. Босқинчи шахси ва уни жиноятни содир этишга ундаган сабаблар аниқлаштирилмоқда. Тергов олиб борилмоқда.

Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, ҳалок бўлган полициячи 36 ёшда бўлган. Унинг ортидан 6 фарзанди ва ҳомиладор рафиқаси қолди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда қариялар уйида отишма содир этилиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди