Италиянинг тоғли Бормида қишлоғи мери Даниеле Галлиано қишлоқни кимсасиз жойга айланиб қолишидан сақлаб қолишнинг йўлини топди. У қишлоққа одамларни қайтариш учун кўчиб борувчиларга пул таклиф қилмоқда, деб ёзади Sof.uz нашри.
Бормида қишлоғи Италия шимоли-ғарбидаги Лигурия вилоятида, денгиз сатҳидан 420 метр баландликда жойлашган бўлиб бор-йўғи 394 нафар аҳоли истиқомат қилади. Қишлоқдаги нархлар шаҳарлар билан солиштирганда анча арзон. Бормидада энг арзон уй ижараси бир ойга атиги 50 евро туради.
Аммо охирги бир неча ўн йил давомида қишлоқ аҳолиси муттасил камайиб бормоқда. Қишлоқ ёшлари иш излаб яқин орадаги Савона ва бошқа шаҳарларга кўчиб кетишмоқда. Бормида раҳбари келаси йилдан бошлаб қишлоққа кўчиб борган, у ердан кўчмас мулк сотиб олган ёки ижарага олган ҳар бир кишига икки минг евро совға қилишни ваъда қилмоқда.
Қишлоқ раҳбари Фейсбукдаги саҳифасида мукофот ҳақида эълон қилар экан, тармоқ фойдаланувчилари орасида қизиқиш пайдо бўлган. Фойдаланувчилар асосан қишлоқда иш топиш имкониятлари билан қизиқишмоқда. Амедео Алока исмли Фейсбук фойдаланувчиси, модомики қишлоқда унга иш топилган тақдирда, 2 минг евро мукофотдан воз кечиб қишлоққа боришини айтган. Бормида раҳбарияти қишлоққа кўчишни истаганларга тоза ҳаво, ажойиб табиат, ўрмон, чорва ҳайвонлари ва деҳқончилик маҳсулотларинигина таклиф қилишлари мумкин.
Италияда аҳоли томонидан қишлоқларнинг тарк этилиши ҳолати ортиб бормоқда. Ўтган йили Италия атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ассоциацияси эълон қилган ҳисоботда мамлакатда икки ярим минг қишлоқ қаровсиз қолиш хавфи остида эканлиги қайд этилган. Январь ойида Италия маданият вазирлиги 2017 йилни «Қишлоқлар йили» деб эълон қилган. Вазирлик қишлоқларда туризмни ривожлантириш ва аҳоли кўчиб кетишини камайтириш учун бу тадбирга қўл урган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди