12:08 / 19.05.2017
18 947

Ажабо: ўлик аёл тобутда қиз фарзандни дунёга келтирди

Ажабо: ўлик аёл тобутда қиз фарзандни дунёга келтирди
Торонто шаҳри аҳолиси ғаройиб воқеадан ҳайратга тушди, автоҳалокат туфайли оламдан ўтган аёл тобутда фарзанд кўрди, деб хабар берди Darakchi.uz нашри.

Нашрнинг хабар беришича, аёлнинг етти ойлик ҳомиласи бўлган. У шахсий автомобилини бошқариб, касалхонага кетаётганда бошқарувни йўқотиб, йўл-транспорт ҳодисасига дучор бўлди. У инсон ҳаёти учун хавфли бўлган – бош-мия ва кўкрак қафаси жароҳатини олди. Шифокорлар аёл ва ҳомиланинг вафот этганини қайд этишди. Аёлнинг жасади касалхона ўликхонасидаги музлаткичда 17 соат, уйида эса 6 соат сақланди. Уни дафн этишаётганда тобут ичидан чақалоқнинг йиғиси эшитилди. Дафн бюроси ходимлари қабрга туширилган тобутни тепага кўтариб, очиб кўришганда уларнинг кўзи тирик чақалоққа тушди, у қиз бола эди. Шифокорлар ҳомиланинг қандай қилиб кислородсиз тирик қолганига изоҳ беролмади. Ҳозирда қизалоқ махсус инкубаторда сақланмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ажабо: ўлик аёл тобутда қиз фарзандни дунёга келтирди