06:01 / 20.05.2017
8 066

Ироқлик кекса аёллар ИШИД жангариларига қарши жангга киришдилар

Ироқлик кекса аёллар ИШИД жангариларига қарши жангга киришдилар
Ироқда ИШИД террорчилик гуруҳига қарши курашга кекса ёшли аёллар ҳам қўшилишди, деб хабар қилмоқда Kun.uz нашри.

Британиянинг The Telegraph нашри маълумотларига кўра, аёллар уларнинг қишлоқларидаги барча эркаклар жангарилар томондан ўғирланиб кетилгани ва ўлдирилганидан кейин қўлларига қурол олишга қарор қилишган.

Нашрнинг маълум қилишича, 80 ёшли София исмли аёл 2014 йилдан бери террорчилар назоратида бўлган Мўсул шаҳридан 60 км узоқликда яшайди. Таъкидланишича, София ва унинг дугоналари охирги ойларда қишлоқларига жангарилар томондан содир этилган ҳужумларни икки маротаба қайтаришга муваффақ бўлишган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ироқлик кекса аёллар ИШИД жангариларига қарши жангга киришдилар