15:01 / 21.05.2017
6 398

Қочқин математик КХДРнинг пул ўғирловчи махсус хакерлик гуруҳи ҳақида айтиб берди

Қочқин математик КХДРнинг пул ўғирловчи махсус хакерлик гуруҳи ҳақида айтиб берди
КХДР махсус хизматларида Unit 180 номли махсус хакерлар гуруҳи мавжуд ва бу гуруҳ бир неча марта муваффақиятли ҳужумларни амалга оширган. Бу ҳақда Reuters агентлиги Шимолий Кореядан қочишга муваффақ бўлган математикка асосланиб хабар тарқатди, деб ёзмоқда Kun.uz нашри. Унинг сўзларига кўра, бу гуруҳ пул ўғирлаш билан ҳам шуғулланади.

2004 йилда мамлакатни тарк этган Ким Ҳюнг Квангнинг сўзларига кўра, бу гуруҳ асосан пул ўғирлайди. Унинг айтишича, бу маълумотларни у Шимолий Кореяда қолган манбаларидан олган.

«Хакерлар чегарадан ташқарига чиқишади ва Шимолий Кореядан кўра интернет хизматлари яхши бўлган жойда фаолият кўрсатишади», — деган у. Унинг қўшимча қилишича, хакерлар КХДРдан турли фирмалар ходимлари сифатида чиқиши мумкин.

Бундан олдинроқ WannaCry вируси шимолий кореялик хакерлар томонидан яратилгани гумон қилинаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қочқин математик КХДРнинг пул ўғирловчи махсус хакерлик гуруҳи ҳақида айтиб берди