15:02 / 29.05.2017
8 231

Хитойда даҳшатли қотиллик содир бўлди: қурбонлар бор

Хитойда даҳшатли қотиллик содир бўлди: қурбонлар бор
Хитойдаги Гуйчоу шаҳрининг Женнинь кўчасида кеча, 28 май куни номаълум эркак 18 кишини пичоқлади, деб ёзади Qalampir.uz сайти.

Уюштирилган суиқасд натижасида 6 киши ҳаётдан кўз юмган бўлса, 12 киши жиддий жабрланган.

Маҳаллий полициянинг тасдиқлашича, ҳужум якшанба куни беш дақиқа давом этган. Яқин атрофдаги полиция ходимлари воқеа жойига етиб келиб, жиноятчини дарҳол тўхтатиб қолишди, акс ҳолда қурбонлар сони ошиши ҳам мумкин эди.

Жиноятчининг нега оддий фуқароларга ҳужум уюштиргани ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, эркакда руҳий касаллик аломатлари борлиги аниқланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда даҳшатли қотиллик содир бўлди: қурбонлар бор