18:10 / 29.05.2017
6 168

Қозоғистонлик подполковникни порахўрликда айблашмоқда…

Қозоғистонлик подполковникни порахўрликда айблашмоқда…
Эртага 30 май куни Қозоғистон пойтахти Остона шаҳар туманлараро ҳарбий судида Қозоғистон қуролли кучлари моддий-техник таъминот бош бошқармаси раҳбари ўринбосари 39 ёшли Тўламиш Жумқозиев устидан жараён бошланади, деб ёзади Hordiq.uz сайти. Уни хизмат вазифасини суистеъмол қилган ҳолда бировларнинг ишини ноқонуний равишда битириб бериш эвазига 20 миллион танга миқдорида пора олганликда айблашмоқда.

Суд ундан ташқари яна шу ишга алоқадор 11 кишига нисбатан адолатли ҳукм эълон қилади. Қолаверса, яна олти киши, жумладан, уч аёл пора берганлик жиноятида айбланади. Айни пайтда улар уй қамоғида сақланмоқда.

Жумқозиев ўтган йили 20 миллион танга миқдоридаги пулни шахси маълум қилинмаётган кимсадан қабул қилиб олаётганда мамлакат миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий контрразведка департаменти ходимлари тарафидан қўлга олинган. Агар қўлга тушмаса, коррупция жиноятларини содир этишдан тўхтамаган бўларди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонлик подполковникни порахўрликда айблашмоқда…