Хитой компанияси ходималарига жадвал асосида ҳомиладор бўлишни буюрди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Хитой компанияси ходималарига жадвал асосида ҳомиладор бўлишни буюрди

Дунё 4-07-2015, 20:34 1 162
Хитой компанияси ходималарига жадвал асосида ҳомиладор бўлишни буюрди

Цзяоцзо шаҳридаги (Хитой) компаниялардан бири аёллар туғруқ таътилига иш берувчининг кўрсатмасига кўра чиқиши лозимлиги тўғрисида буйруқ чиқарди. Компания «иш фаолиятига сезиларли таъсир»дан қочиш ниятида шундай қарорга келган. Бу ҳақда «Meduza»га асосланиб «Дарё» нашри хабар бермоқда.

«Ходималар томонидан бола кўриш режаси тасдиқланган ва бажарилиши жиддий назоратга олинган», — дейилади маҳаллий газетада чоп этилган фармойишда. Режадан ташқари туққан аёлларни 1000 юань (161 доллар) жарима кутади ва лавозими оширилмайди. Уларни йиллик мукофотдан маҳрум этишлари ҳам мумкин. Шунингдек, аёлларга компаниядаги ишининг биринчи йилида туғиш тақиқланган.
loading...


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.