07:58 / 03.06.2017
5 716

Трамп маъмурияти суддан миграция тўғрисидаги фармоннинг қайта кучга киргизишини сўрамоқда

Трамп маъмурияти суддан миграция тўғрисидаги фармоннинг қайта кучга киргизишини сўрамоқда
АҚШ президенти Дональд Трампнинг маъмурияти Олий Судга мурожаат қилиб, аҳолиси мусулмон бўлган олтита мамлакат фуқароларининг Қўшма Штатлар ҳудудларига киришини вақтинча тақиқловчи қонун қайта кучга киришини сўради.

Маъмурият ўз илтимосини хавфсизлик нуқтаи назари билан изоҳлади.

АҚШ Адлия вазирлиги 1 июнь куни Олий Судга фавқулотда ариза берди. Унда таъкидланишича, Виржиния апелляция суди Трамп фармойишига қарши қарор қабул қилганида бир нечта хатоликлар қилгани таъкидланади. Оқ уй маъмуриятининг илтимосини қондириш учун Олий суднинг 9 нафар судьясидан камида беш нафари қўллаб-қувватлаши керак бўлади.

Ўтган ойда Виржиния Апелляция судининг судьялари (10 нафари ёқлаб, 3 нафари қарши чиқиб) Трампнинг фармонини бекор қилган эди. АҚШ суди томонидан вақтинча тўҳтатилган Президентнинг 6 март куни қабул қилган фармонида АҚШга барча қочқинлар, шунингдек, Эрон, Ливия, Сомали, Судан, Сурия ва Яман фуқароларининг кириши тақиқланиши кўзда тутилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп маъмурияти суддан миграция тўғрисидаги фармоннинг қайта кучга киргизишини сўрамоқда