Лондон полицияси мамлакат пойтахтида 3 июнь оқшомида содир этилган қўпорувчилик ҳаракатлари оқибатида қурбон бўлганлар сони 6 нафар бўлганини маълум қилди, деб ёзади Кун.уз нашри. Скотланд-Ярд вакили Марк Роулининг маълумотига кўра, ҳодисалар оқибатида 30га яқин киши жароҳатланган, ҳужумларни уюштирган 3 шахс отиб ўлдирилган.
«Айни вақтга келиб, афсуски, бизда 6 нафар қурбон ҳақида маълумот бор, полиция ҳужум қилган 3 шахсни отиб ўлдирган. Жароҳатланганлар сони 30 нафарга яқин», — деган Роули.
Полиция ҳодиса тафсилотларини ҳам келтирган. «Соат 22:08да (Тошкент вақти билан 4 июнь куни соат 02:28 ) бизга Лондон кўпригида автомобиль пиёдалар устига юргани ҳақида маълумотлар ола бошладик. Машина кўприкдан Боро бозорига қараб ҳаракатланган. Автомобиль ичидагилар машинадан чиқиб, бир неча кишига тиғли жароҳат етказган», — деган Роули.
«Қуролланган полициячилар 3 жиноятчи билан тўқнашган, уларнинг барчаси отиб ўлдирилган. Полиция уларни ҳодиса ҳақидаги хабар келиб тушганидан 8 дақиқа ўтиб йўқ қилган. Ҳужум қилувчилар устида худкуш анжоми кўринишидаги мосламалар бўлган, аммо кейин аниқланишича, булар сохта бўлиб чиқди» — дея маълум қилган Роули.
3 июнь куни кечқурун Лондон кўпригида микроавтобус одамлар устига юриб, 20 пиёдани босиб ўтган. Шундан сўнг, автомобиль ичидаги 3 киши, «кўринишидан жанубликларни эслатган 3 киши» 12-дюймли (30 сантиметрдан узунроқ) пичоқлар билан йўловчиларга ташланган. Автомобиль зигзаг йўналишида ҳаракатланган ва Лондон кўпригидан кетган.
Кўп ўтмай Лондон кўприги яқинидаги Боро кўпригида қуролли шахслар одамларга ҳужум қилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда