20:02 / 05.06.2017
5 481

Лондондаги теракт – сайловолди кампанияси марказида

Лондондаги теракт – сайловолди кампанияси марказида
Лондондаги сўнгги теракт 8 июнда бўлиб ўтадиган муддатдан аввалги парламент сайловлари арафасида Буюк Британиянинг икки етакчи партияси раҳбарлари орасидаги қизғин баҳслар сабабчисига айланди.

Консерваторлар етакчиси, бош вазир Тереза Мэй якшанба куни Британияда экстремизм кўринишларига ҳаддан ташқари сабр-тоқатли муносабатда бўлинаётганлигини маълум қилди. Бунга ортиқ чидаб бўлмаслигини ва мамлакат янги ёндашувга муҳтож эканлигини айтиб ўтди бош вазир. Сайловларда ғалаба қозонган тақдирда у терроризмга қарши кураш чораларини кучайтиришини ваъда қилди.

Лейбористлик партияси Мэйнинг сўзларини сайловолди кампаниясига сиёсий руҳ бериш ва бундан аввал ҳам ўзи томонидан бир неча бор Ғарбга қарши радикалларга мойилликда айбланган партияларининг етакчиси Жереми Корбинга “ҳужум қилиш” истаги сифатида қабул қилди. Кечроқ Корбиннинг ўзи оппонентининг сўзларига жавобан Мэй ва унинг партия бўйича сафдошлари ўзларининг кўп йиллик қатъий бюджет тежамкорлиги сиёсати билан махсус хизматлар самарадорлигига зарар етказганлини қайд қилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг кадр таркиби 20 минг кишига қисқартирилган, “хавфсизликни арзон турмайди”, - деб уқтириб ўтди Корбин.

22 майда Манчестерда содир бўлган терактга қадар Мэй Корбинни анча илгарилаб кетган бўлиб, уни осонликча ютиб кетиши керак эди. Аммо терактдан сўнг ҳукуматга бўлган ишонч камайиб, сўнгги сўровларга кўра, консервантлар 1 фоизгагина ўзиб бормоқдалар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лондондаги теракт – сайловолди кампанияси марказида