15:36 / 06.06.2017
6 581

Google, Apple, Microsoft, Amazon ва Facebook энг қимматбаҳо брендлар рўйхати биринчи бешлигидан жой олди

Google, Apple, Microsoft, Amazon ва Facebook энг қимматбаҳо брендлар рўйхати биринчи бешлигидан жой олди
Google, Apple, Microsoft, Amazon ва Facebook компаниялари дунёнинг энг қимматбаҳо брендлари бешлигидан жой олди. Бу ҳақда Британиянинг WPP компанияси ва Kantar Millward Brown’нинг The BrandZ Global Top 100 деб номланган қўшма ҳисоботи гувоҳлик беради, деб ёзади «Дарё» нашри.

Жорий йилда рейтинг етакчилари учлиги ўзгаришсиз қолди. Amazon ўз кўрсаткичларини яхшилаб, еттинчи ўриндан тўртинчи ўринга чиқишга эришди, Facebook ўз позициясини сақлаб қолди.

Юқорида номлари келтирилган компаниялар даромади рейтингга киритилган 100 та ташкилот даромадининг 25 фоизини ташкил этади. Тадқиқотда қатнашган брендларнинг биргаликдаги қиймати саккиз фоизга ошиб, 2016 йилда 3,4 триллион долларни ташкил этгани ҳолда, 2017 йилда бу кўрсаткич 3,6 триллион долларга етди.

Тадқиқот давомида таҳлилчилар дунё бўйича уч миллиондан ортиқ харидорнинг 120 мингга яқин брендга нисбатан муносабатини ўрганиб чиқди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Google, Apple, Microsoft, Amazon ва Facebook энг қимматбаҳо брендлар рўйхати биринчи бешлигидан жой олди