17:03 / 06.06.2017
6 100

Ашхабодда айрим фуқароларнинг хорижга чиқишига руҳсат берилмади

Ашхабодда айрим фуқароларнинг хорижга чиқишига руҳсат берилмади
Ўтган дам олиш кунлари Ашхабод шаҳар аэропортида бир неча йўловчи Дубай ва Истанбул рейсига чиқарилмади.

Туркманистондан учиб кетишга муваффақ бўлмаган йўловчилардан бирининг айтишича, барча йўловчиларнинг қўлларида сайёҳлик ва хизмат визалари бўлган. «Биздан нима учун кетаётганимизни сўрашди. Мен, ўртоғим билан автомашиналар учун эҳтиёт қисмлар олиб келиш учун кетаётганимни айтдим. Шундан сўнг улар: Агар сиз дам олиш учун эмас, балки ишлаш учун кетаётган бўлсангиз, ёлғон маълумот берганингиз учун Жиноят кодексининг 201 моддаси бўйича икки йил муддатга озодликдан маҳрум қилинасизлар дейишди”, дейди суҳбатдош.

Унинг сўзларига қараганда, уни бир неча бор хавфсизлик хизмати ходимлари суҳбатга чақирган. У агар уни четга элга чиқаришмаса, у ҳолда прокуратурага мурожаат қилишини билдирди. Унинг айтишича, минтақаларда истиқомат қилувчи аҳоли хорижга чиқиш учун виза олиш мақсадида пойтахтга келишга мажбур бўлишади. Бунинг учун вақт ва моддий ҳаражатлар керак бўлади.

Ашхабод, Мари, Туркманобод ва Балканота Миграция хизмати бирор бир изоҳ беришдан воз кечди.

Айрим маълумотларга қараганда, сўнгги ойларда Туркманистон фуқаролари, биринчи навбатда минтақа аҳолиси биометрик паспорт ва хорижга чиқиш визаларини олишда қийинчиликлар билан тўқнаш келмоқда. Маҳаллий кузатувчилар ташқи ва ички миграция билан боғлиқ бу каби чекловларни Осиё-2017 ўйинлари билан боғлашмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ашхабодда айрим фуқароларнинг хорижга чиқишига руҳсат берилмади