Амстердам марказий темир йўл вокзали ёнида ҳайдовчи пиёдаларни уриб кетди. Бунинг оқибатида 8 киши жароҳат олган. Бу ҳақда BNO News нашрига таяниб Кун.уз хабар берди.
Таъкидланишича, полициячилар машина қўйиш тақиқланган жойда турган автомобиль ёнига боришганда унинг ҳайдовчиси воқеа жойидан қочиб кетмоқчи бўлган ва бир неча пиёдаларни уриб кетган. Сўнгра деворга бориб урилган.
"8 киши жароҳат олди, улардан 2 нафари шифохонага олиб кетилган. Қолганларга жойида ёрдам кўрсатилди. Ҳайдовчи қўлга олинган ва сўроқ қилинмоқда. Автомобиль кўздан кечирилмоқда", деб маълум қилган полиция вакили.
Полициячилар маълумотларига кўра, воқеа террорчилик билан боғланмаган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди