6 196
Москва вилоятида 4 кишини отиб ташлаган шахснинг уйидан Биринчи жаҳон уруши қуроллари топилди
Россия тергов қўмитаси Москва вилоятининг Кратовосида тўрт кишини ўлдирган Игорь Зенковнинг уйи омборхонасидан топилган эски қурол-яроғлар ҳақида маълумот берди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.
Омборхонадан Мосин сойли милтиғи, Вальтер тўппончаси, Пибоди-Мартини милтиғи ва Арисака сойли милтиғини топишган. Шунингдек, терговчилар Шпагин пулемёт-тўппончаси, қирқма қўшоғиз милтиқ, иккита сойли милтиқ стволи, РГД-33, М39 ва М24 гранаталари, миномёт миналари, тутунли мина, пилта, ўқдонлар ва 150 миллиметрли артиллерия снарядларидан бўлган икки гильзани аниқлашди.
Бундан ташқари, Зенковнинг уйидан иккита видолашув мактуби ҳам топилган, уларда нима ёзилгани номаълум. Шу билан бирга, маҳаллий аҳолининг билдиришича, Зенков билан зиддиятлар келиб чиқмаган, унинг устидан полицияга ариза билан боришмаган.
Аввалроқ Зенковнинг ёнидан Иж-18 милтиғи ва Маузер тўппончаси топилгани хабар қилинганди. Маълумотларга кўра, ФВВда чилангар бўлиб ишлаган Зенков қуролларнинг бир қисмини Чеченистонга бўлган иш сафаридан олиб келган, қолганларни эса қазилма ишларида топган ёки ўзи ясаган.
10 июнь куни Зенков ўз уйи ёнида ўткинчиларга қарата ўқ уза бошлади, у тўрт кишини ўлдирди. Воқеа жойига полиция ва Росгвардия ходимлари етиб келишгач, Зенков уларни ҳам ўққа тута бошлади ҳамда гранаталарни улоқтирди. Росгвардиянинг тўрт нафар ходими жароҳат олди. Зенков бир неча соатдан сўнг ўлдирилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди