13:31 / 20.06.2017
5 955

Қирғизистондаги газ қуйиш шохобчасида портлаш, 2 киши тириклайин ёниб кетди

Қирғизистондаги газ қуйиш шохобчасида портлаш, 2 киши тириклайин ёниб кетди
Иссиқ-Кўл қирғоғидаги ёнилғи қуйиш шохобчасидаги портлаш оқибатида икки киши, жумладан, ёш бола тириклайин ёниб кетди. Ҳодиса туфайли яна саккиз инсон куйиш жароҳатларини олган. Бу ҳақда Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати сешанба куни хабар берди, дейилади Kun.uz нашрида.

Маълумотларга кўра, мамлакатнинг Иссиқ-Кўл вилояти Ананьево қишлоғидаги портлаш кеча кечқурун, газни бошқа жойга олиб ўтиш вақтида рўй берган. Ҳаммаси бўлиб 10 киши жабрланди, уларнинг икки нафари ҳалок бўлди.

"Айни дамда туман касалхонаси жонлантириш бўлимида беш киши қолмоқда, уларнинг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда. Барчасида куйиш жароҳатлари бор", - дея хабар берди соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Таъкидланишича, ҳалок бўлганлар орасида ёш бола ҳам бор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистондаги газ қуйиш шохобчасида портлаш, 2 киши тириклайин ёниб кетди