00:20 / 21.06.2017
17 560

Парагвай жануби-шарқида 13 яшар ўсмирни ўзга сайёраликлар ўғирлаб кетди…

Парагвай жануби-шарқида 13 яшар ўсмирни ўзга сайёраликлар ўғирлаб кетди…
Мутахассисларнинг айтишича, бу Парагвайдаги Эрнандариас шаҳрида содир бўлди. Айнан шу ҳудудда ўзга сайёраликлар ташрифи тез-тез кўзга ташланади.
Хуллас, 2017 йил 22 май куни 13 ёшли болакай ўзи яшайдиган уйдан 50 метр нарида турадиган қариндошлариникига йўл олди. Ана шунда кутилмаган ҳодиса юз берди.
— У мустақил равишда уй эшигини оча олмаётганди, — деди болакайнинг акаси. — Мен югуриб бориб ёрдамлашиб юбордим…
Ана шунда болакайдан сал нарида ҳавода ўта ёрқин нур таралди. Нурга кўз очиб қарашнинг сира имкони йўқ эди. У нурга бир марта қаради-ю…
Кейин нималар бўлганини эслай олмайди. Эслагани шу бўлдики, ўзини орадан қанчадир вақт ўтиб ўзини бир неча мавзе наридаги таксилар тўхтайдиган жойда кўрди.
Акаси эса бир неча дақиқадан сўнг ташқарига чиқиб қараса, ука йўқ. Ҳайрон бўлиб уйдаги ота-онасига айтди. Улар қўшнилар, қариндошларникини титкилаб ташлашди. Афсуски, болакай ҳеч қаерда йўқ эди. Яхшиям телефон бор. Мобил телефонига қўнғироқ қила-қила, охири у билан боғланишди ва дарҳол таксилар тўхтайдиган жойга етиб бориб фарзандини уйга олиб келишди. Ота зудлик билан полицияга хабар қилди. Бу воқеа билан полиция комиссари Диего Уэйсингер шуғулланди. Болакай билан суҳбатлашди. Аниқландики, у соғлом. Руҳий хасталикка чалинмаган. Кейинчалик бу ишга уфологлардан бири аралашди. Бола билан суҳбатдан кейин бир тўхтамга келди. Унинг таъкидлашича, болакай атиги ўн дақиқага ғойиб бўлган. Кейин ўз уйидан бир неча километр нарида пайдо бўлиб қолган. Ўн дақиқа ичида у билан ҳатто телефон орқали ҳам боғланишнинг иложини топа олишмаган.
— Буни ўзга сайёраликларнинг найрангидан бўлакка йўйиб бўлмайди, — деди уфолог Марсел Мартинич. — Айнан ўшалар ўсмирни олиб қочиб такси тўхтайдиган ерда қолдириб кетишган. Шу йўл билан шаҳар аҳлига ўзларининг ҳақиқатан мавжуд эканликларини яна бир карра намойиш этишган.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Парагвай жануби-шарқида 13 яшар ўсмирни ўзга сайёраликлар ўғирлаб кетди…