08:53 / 21.06.2017
6 204

Остона аэропортига Нурсултон Назарбоев номи берилди

Остона аэропортига Нурсултон Назарбоев номи берилди
Қозоғистон ҳукуматининг қарори билан Остона халқаро аэропорти "Нурсултон Назарбоев халқаро аэропорти" деб қайта номланди.

"Остона халқаро аэропорти "Нурсултон Назарбоев халқаро аэропорти" деб қайта номлансин", деб кўрсатилган қарор матнида. Ушбу қарор 21 июнда расмий ОАВ томондан чоп этилди. Қарор Қозоғистон бош вазири Б.Сағинтаев томондан имзоланган.

Остона аэропортига Нурсултон Назарбоев номи бериш ғоясини 8 йил аввал ҳозирда сенат депутати, ўшанда "Нур Отан" партияси раиси ўринбосари Дархан Калетаев таклиф қилганди. У 2009 йил 13 май куни "Остона" телеканали жонли эфирида "Биз "Қозоғистон" ва "Назарбоев" брендлари ажралмас эканлигини биламиз. Бугунги кунда улар ягона тушунчани англатади. Халқаро амалиётда аэропортлар миллий етакчилар номлари билан аталган ҳолатлар мавжуд", деб айтган.

Калетаев ўшанда АҚШдаги Хьюстон аэропорти АҚШнинг собиқ президенти Катта Жорж Буш номи билан юритилишини бунга мисол тариқасида келтириб ўтганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Остона аэропортига Нурсултон Назарбоев номи берилди