Чимкент шаҳридаги нефть омборида юз берган ёнғин оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулотда вазиятлар департаменти маълум қилди.
Ёнғин бугун эрталаб, таҳминан саккизларда «ПетроКазахстан Ойл Продактс» корхонаси ҳудудида юз берди, дея хабар тарқатди Жанубий Қозоғистон вилоят ФВ департаменти.
Департамент матбуот котиби Зарипа Турлибекованинг маълум қилишича, алангани ўчиришга 200 га яқин киши жалб қилинди, аммо ёнғин ҳозирча бартараф этилмади. Унинг айтишича, фавқулотда ҳодиса жойига махсус поезд юборилди.
— Ҳодиса жойида жароҳат олган корхонанинг 46 ёшли ходими вафот этди, — деди Зарипа Турлибекова. Унинг сўзларига қараганда, ёнғин нефть резервуарида келиб чиққан. Департамент вакилининг айтишича, омборда АИ-92 маркадаги бензин заҳираси сақланарди.
Айни дамда ёнғиннинг қўшни резервуарларга тарқалиш хавфи бор, ёнғин сабаблари ўрганилмоқда, деди Зарипа Турлибекова. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда