22:46 / 24.06.2017
5 883

Америкада энг хавфли мафиялардан бири етакчиси озод этилди

Америкада энг хавфли мафиялардан бири етакчиси озод этилди
Американинг Массачусетс штатида таваллуд топиб вояга етган, мамлакат ҳаётидаги энг хавфли ҳисобланган жиноий гуруҳлардан бири етакчиси Жон Сонни озодликка чиқарилди. Мафиячи яқинда 100 ёшга тўлибди. Аммо ҳануз жиноятлар содир этишдан тийилмаяпти. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари вакилларининг гапига кўра, у 8 йиллик жазо муддатини ўтаётганди. Гарчи ҳали жазо муддати тугамаган бўлса-да, Сонни прокурорлардан ҳаётининг сўнгги кунларини оила даврасида ўтказиш учун рухсат беришларини сўради. Жиноятчининг илтимоси қондирилди.

Сонни бобо 1967 йили ўз мафиясига асос солиб, аксар ҳолларда рэкет ва босқинчилик жиноятларини содир этиб келган. Юзлаб қотилликларда шахсан иштирок этган. Прокурорларнинг айтишича, уни олти маротаба кечириб, турмалардан озод этишган. Сонни тавба қилган. Лекин орадан ҳеч қанча ўтмай, яна жиноятга қўл ураверган. Ҳисоб-китобларга қараганда, Сонни умрининг роппа-роса 50 йилини турмаларда ўтказган.

Ҳозирги кунларда Соннининг саломатлиги анча панд еган. Прокурор ва судьялар шуни ҳисобга олиб қария бошқа жиноят кўчасига кирмаслигига ишонишди. Тағин худо билади. Ажаб эмаски, 100 ёшида астойдил тавба қилиб, жонини худога топширса.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкада энг хавфли мафиялардан бири етакчиси озод этилди