12:10 / 26.06.2017
7 565

Руслар Сталинни тарихдаги энг машҳур шахс, деб эътироф этишди

Руслар Сталинни тарихдаги энг машҳур шахс, деб эътироф этишди
Россия президенти Владимир Путин ва шоир Александр Пушкин тарихдаги энг таниқли шахслар рейтингида иккинчи ўринни бўлишиб олишди. Бу ҳақда «Kun.uz» нашри «Левада-Марказ» сўровига асосан хабар бермоқда.

Тадқиқотга кўра, 34 фоиз руслар Путин ва Пушкинни энг обрўли тарихий шахслар, деб ҳисоблашган.

Биринчи ўринга эса советлар етакчиси Иосиф Сталин лойиқ топилди – 38 фоиз овоз. Кучли учликка Владимир Ленин (32 фоиз) якун ясаб берган.

Рўйхатдаги топ-10ликка император Пётр I (29 фоиз), фазогир Юрий Гагарин (20 фоиз), ёзувчи Лев Толстой (12 фоиз), қўмондон Георгий Жуков (12 фоиз), император аёл Екатерина II (11 фоиз) ва шоир Михаил Лермонтов (11 фоиз) кирди.

Таъкидланишича, топ-20га Михаил Горбачёв якун ясаб берган. Физик Исаак Ньютон, қўмондон Михаил Кутузов, шоир Сергей Есенин ва физик Альберт Эйнштейн 7 фоиздан овозларни олишган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Руслар Сталинни тарихдаги энг машҳур шахс, деб эътироф этишди