14:00 / 27.06.2017
6 300

Америка Қўшма Штатлари Сурияга қарши навбатдаги ҳужумни ташкил этмоқчи…

Америка Қўшма Штатлари Сурияга қарши навбатдаги ҳужумни ташкил этмоқчи…
Пентагон шу ҳақда Сурия президенти Башар Асадни расман огоҳлантирди. Америкаликларнинг айтишича, Сурия халққа қарши янги кимёвий қурол иштирокидаги ҳужумни тайёрлаётганмиш.

— Бу гал Башар Асадга жуда қийин бўлади, — деди Дональд Трамп маъмуриятидагилар. — Агар кимёвий қурол билан халққа қарши ҳужум уюштирса, бу ҳаракати шафқатсизларча жазоланади…

2017 йил 4 апрелида Суриянинг Хон-Шайхун шаҳрида Асад армияси тинч аҳолини кимёвий қуроллардан ўққа тутгани ҳақида мамлакатдаги мухолифатчи кучлар шикоят қилган. Бу ҳужум оқибатида 80 киши ҳалок бўлгани, 200 дан зиёд одам оғир жароҳат олгани айтиб ўтилган. Бу ҳужум айнан Асад армиясига тегишлилигига аниқ далил бўлмай туриб Трамп Сурия армияси ҳарбий базаларига ракета ҳужумларини йўллади.

Башар Асад ҳануз бу ҳужумлар, мамлакат армиясини, у юритаётган сиёсатни йўқ қилиш учун баҳонадан бўлак нарса эмаслигини таъкидламоқда. Хон Шайхунда ҳам кимёвий қурол ишга солинмаган ва солинмайди. Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, Америка Асад сиёсатини йўқ қилиш ҳаракатига тушдими, энди тўхтамаслиги тайин. Трампни фақат ўзидан-да шафқатсизроқ, номардроқ кучларгина тўхтата олади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америка Қўшма Штатлари Сурияга қарши навбатдаги ҳужумни ташкил этмоқчи…