Британиялик сайёҳ Дубай суди томонидан бутун умрга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” нашри хабар бермоқда.
Гап шундаки, 22 ёшли сайёҳ гиёҳвандлик моддаси савдоси билан шуғулланган. У Дубайдаги уйига яқин жойда қўлга олинди. Унинг уйидан эса гиёҳвандлик моддалари топилган.
Офицерлар сайёҳни тунда қўлга олишган. Унинг уйи тинтув қилинганида 8 та мобил телефон ҳам топилган. Бу ускуналар гиёҳванд модда сотуви билан шуғулланиш учун фойдаланилган.
Полициячилар томонидан қўлга олинган британиялик йигит аввалига гиёҳванд моддаларни қабул қилиш ва сотиш айбини тан олган бўлса, кейинчалик суд жараёнида фақат қабул қилганини маълум қилиб, гиёҳванд модда сотмаганини айтган.
Шунга қарамай, Дубай суди уни умрбод қамоқ жазосига тайинлади. Суднинг бу ҳукми норози тараф арз қилган ҳолатда 15 кун ичида қайта кўриб чиқилиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди