19 616
Қозоғистоннинг Ақмолин вилоятида аёл киши етагидаги жиноий гуруҳ қўлга олинди. Биласизми аёл ким экан?..
Тергов манфаатларини кўзлаб жиноятчиларнинг исм-фамилиялари сир тутилган.
Хуллас, Қозоғистон ички ишлар вазирлигига қарашли гиёҳванд моддалар савдосига қарши алоҳида бўлинма вакиллари бутун бошли жиноий гуруҳни қўлга олди. Уларга аёл киши етакчилик қилган. Аёлнинг уйи тинтув қилинганда, 16 грамм героин моддаси топилди. Ваҳоланки, бу ўта катта ҳажмдаги гиёҳванд модда саналади. Ўттиз ёшли аёлнинг никоҳсиз яшаб юрган жазмани ҳам бу жиноятларда бевосита иштирок этган. Охирги марта аёл «мижоз»ларидан бирига 1, 9 грамм миқдоридаги оқ оғуни тайёрлаб сотган.
Бундан ташқари, аёлнинг уйидан 182 минг танга нақд пул ҳамда янги шприцлар ҳам топилди. Барчаси ашёвий далил сифатида ички ишлар жиноят қидирув бўлимига етказилди. Тезкор операция ёрдамида бу жиноий гуруҳга гиёҳванд моддаларни улгуржи кўринишда етказиб берувчи кимса ҳам аниқланди. У Оқкўл туманида яшовчи 29 ёшли эркак экан. Унинг уйидан 55 грамм героин, электрон тарозилар ва 198 минг танга пул ҳам топилди. Бундан ташқари, жами 130 дона жанговар патронлар ҳам эркакдан тортиб олинди. Айни пайтда барча ашёвий далилларни криминалистлар ўрганиб чиқмоқда.
Бу ҳам майли. Жиноий гуруҳ раҳбари ким эканини биласизми? Албатта йўқ. Қаранг, бу жиноий гуруҳга етакчилик қилган аёл мактабда инглиз тилидан ёш авлодга таълим бераркан. Мактаб директори муаллима ишдалик пайтида жиноий ишлар билан шуғулланмаганини қистириб ўтди.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Куёв тўйига Apple Vision Pro кўзойнагини тақиб келди ва муҳокамаларга "кўмилди" (фото)
Франция ва Германия Украинада қурол ишлаб чиқарувчи завод қурмоқчи