23:45 / 01.07.2017
7 585

АҚШда катта йўл устига самолёт қулаб тушди

АҚШда катта йўл устига самолёт қулаб тушди
Бугун, 1 июль куни АҚШнинг Калифорния штатида икки моторли самолёт қулаши натижасида икки киши жиддий жароҳат олди. Бу ҳақда “Kun.uz” хабар берди.

Маълумотларга кўра, самолёт ерга қулагандан сўнг ёниб кетган. Самолёт бортида 50-60 ёшлар атрофида эркак ва аёл кишилар бўлишган. Ёнғин келиб чиқишига қадар қутқарувчилар аёл ва эркакни самолёт бортидан чиқариб олишга улгуришган.

Шунингдек, самолёт катта магистрал йўлда ҳаракатланаётган бир машинага ҳам зарар етказган. Машина ҳайдовчисининг аҳволи хавотир оладиган даражада эмас.

“Катта йўлга қулаган самолётнинг фақат бир машинага талофат етказгани ажабланарли ҳолат. Ахир бу йўл самолёт қўниши учун мўлжалланмаган”, дейди ёнғин хизмати хавфсизлиги бўлими ходими Лэрри Кертц.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда катта йўл устига самолёт қулаб тушди