07:02 / 03.07.2017
8 381

Мусулмон қиз юзига чўчқа гўшти билан туширган британияликка қамоқ жазоси берилди

Мусулмон қиз юзига чўчқа гўшти билан туширган британияликка қамоқ жазоси берилди
Буюк Британияда мусулмон қиз юзига чўчқа гўшти бўлаги билан туширган 36 ёшли эркак ярим йиллик қамоқ жазосига тортилди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

Ушбу қарорни Хайбери Корнер магистрат суди чиқарди.

Воқеа 8 июнда Лондон шимолидаги кўчалардан бирида юз берган. Полицияга берилган шикоят аризасида айтилишича, британиялик Алекс Чиверс мусулмон аёл ва унинг қизи ёнига келиб, уларни диний аломат бўйича ҳақорат қила бошлаган. Маълум қилинишича, эркак юзида ниқоб бўлган. У қиз юзига чўчқа гўшти билан тарсаки туширган. Юз бераётганларни эса Чиверснинг ҳамтовоғи камерага олиб турган.

Қонунбузар жамоат тартибини бузганлик ва ҳужум қилганлик учун 26 ҳафталик қамоқ жазосига тортилди. У шунингдек, жабрланувчига 115 фунт стерлинг миқдорида товон пули тўлаб беради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мусулмон қиз юзига чўчқа гўшти билан туширган британияликка қамоқ жазоси берилди