17:03 / 03.07.2017
7 992

Мехико шаҳрида одам бош чаноғидан бунёд этилган минора топилди

Мехико шаҳрида одам бош чаноғидан бунёд этилган минора топилди
Миноранинг ёши беш юз йилга тенг экани аниқланди. У тўлиқ одам бош чаноғидан тикланган. Бош чаноқлар ҳам эркак, ҳам аёл, болаларга тегишли экани ҳам лаборатория шароитида ўз исботини топди.

Илгари эса халқ орасида бу минора ҳақида шунчаки афсоналар кезиб юрарди. Мексикаликлар афсонини тинглашнинг ўзида даҳшатга тушишарди. Мана, олимларнинг икки йил давомида тер тўкишларидан сўнг афсона аслида ҳақиқат экани маълум бўлди. Тарихий ҳужжатларда ёзилишича, бош чаноқлари ҳалок бўлган аскарларга тегишли эди. Бироқ олимлар бу ҳужжатларга шубҳа назари билан қарай бошлашди ва изланишларни давом эттиришди. Қарабсизки, минорада нафақат ҳалок бўлган аскарлар, балки аёллар ва болалар бош чаноқлари ҳам мавжуд экан.

— Ҳозирча жами 676 та бош чаноғини аниқладик, — дейди биолог-антрополог Родриго Болантос. — Ҳали қазиш ишлари давом этмоқда. Ишонамизки, минорани тўлиқ ўрганиб чиқиш давомида яна юзлаб бош чаноқларини топамиз…
Бошқа мутахассисларнинг фикрига кўра, ҳозир топилган бош чаноқлари цилиндр шаклида жуда мустаҳкам ва бежирим кўринишда териб чиқилган. Улар тахминан 60 метр юқоригача баландликка кўтарилган бўлиши керак. Бу ҳам йўл-йўлакай албатта аниқланади.

Шуниси маълум бўлдики, 1519 йили Эрнан Кортес етакчилигидаги Конкистадорлар армияси Мексика соҳилларига чиқиб ўша пайтда ҳукмронлик қилган ацтеклар империясига қирон келтирган. Бош чаноқлари худди ўша ацтекларга тегишли эканига шубҳа йўқ.

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мехико шаҳрида одам бош чаноғидан бунёд этилган минора топилди