Қозоғистоннинг Толдиқўрғон шаҳрида туғилган қизча мамлакатнинг 18 миллионинчи фуқароси бўлди. Унга Муслима Самат қизи деб исм беришган. Бу ҳақда Қозоғистон миллий иқтисодиёти вазири Тимур Сулейменов хабар бермоқда.
“Муслима оиласида иккинчи фарзанд ҳисобланади. У туғилган вақт оғирлиги 3 300 грамм, бўйи эса 51 сантиметр эди. Боланинг ота-онаси Толдиқўрғонда яшашади. Онаси - Диана Ериковна Омарханова - дефектолог, 1991 йилда туғилган. Отаси эса Самат Еркинбекович Бестибаев – ўқитувчи. 1982 йилда туғилган”, - деди вазир.
Статистик маълумотларга кўра, Қозоғистон Республикаси аҳолиси 2017 йилнинг май ойида 18 миллион нафарга етган. Вазирликнинг таъкидлашича, мамлакатнинг 18 миллионинчи фуқаросини аниқлаш учун барча демографик жараён ўрганиб чиқилган.
Мустақиллик йилларида Қозоғистон аҳолиси 1 562,5 минг кишига кўпайди ва жорий йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра, 18 014,2 минг кишига етди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди