14:02 / 11.07.2017
7 825

Германиялик ўсмир ота-онасининг 20 минг евро пулини ўткинчиларга тарқатди

Германиялик ўсмир ота-онасининг 20 минг евро пулини ўткинчиларга тарқатди
Германиянинг Бад Тёльц шаҳрида яшовчи ўсмир уйдан 20 минг евро олиб чиқиб, пулни кўчадан ўтган йўловчиларга, уларнинг кайфиятини кўтариш мақсадида тарқатди, деб хабар қилди Darakchi.uz нашри.

Бола йўловчиларнинг ҳар бирига 100 евродан 2400 еврогача пул тарқатди. Кутилмаган совғага эга бўлган баъзи бир йўловчилар онгли равишда бола берган пулни полицияга қайтаришди. Полиция умумий ҳисобда 4500 еврони йиғишга муваффақ бўлди. 6 минг еврони топишнинг иложи бўлмади.

Полициячилар чўнтаги пулга тўла, ҳамон пул тарқатиш билан овора бўлган болани кўчада қўлга олишди. Полициячилар билан бўлган суҳбатда бола пулни уйдан олганлигини тан олди. Фарзандлари шунча пулни тарқатиб юборганини, бор-будидан айрилганини хотиржам қабул қилган эр-хотиннинг ўзини тутишидан полициячилар ҳайратга тушди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германиялик ўсмир ота-онасининг 20 минг евро пулини ўткинчиларга тарқатди