22:14 / 12.07.2017
8 512

Жазирама ёзда Қозоғистонда қор ёғди

Жазирама ёзда Қозоғистонда қор ёғди
Ғарбий Қозоғистон вилоятининг Дарьинск поселкасида 11 июль куни қор ва дўл ёғди. Гувоҳларнинг айтишича, дўл диаметри 2 сантиметргача етган.


Маълумотларга қараганда, 11 июль куни 1 соат давомида ёққан қор қалинлиги айрим ҳудудларда 9-10 сантиметрга етган. Синоптиклар шу куни кузатилган ёғингарчилик миқдори 99,6 мм эканини маълум қилишди.

Статистик маълумотларга қараганда, ҳар 15 марта момақалдироқ ҳолати қайд этилганида, улар орасида 1 мартасида дўл ёғади. Бу совуқ атмосфера фронтининг ўтганидан ёки юқори циклон билан боғлиқ.

Маҳаллий аҳоли дўл остида қолган ҳосилнинг тақдиридан ташвишга тушган. Улардан бири ижтимоий тармоқ орқали қуёшли Қозоғистонда бундай ҳарорат кузатилиши мумкинлигини тасаввур ҳам қилмаганини ёзиб қолдирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жазирама ёзда Қозоғистонда қор ёғди