15:28 / 14.07.2017
6 127

Ҳиллари Клинтон билан боғлиқ вазиятни мустақил текширган республикачи ўз жонига қасд қилди

Ҳиллари Клинтон билан боғлиқ вазиятни мустақил текширган республикачи ўз жонига қасд қилди
АҚШ собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтоннинг ёзишмаларини мустақил суриштирувдан ўтказган республикачи Питер Смит ўз жонига қасд қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.

Хабарга кўра, унинг жасади Миннесота штатида жойлашган Rochester меҳмонхонасидаги хоналардан бирида 14 май куни топилган. Полиция ҳужжатларида айтилишича, Смит видолашув мактубини ҳам қолдирган бўлиб, унда соғлиғи ёмонлашгани ва ҳаётининг 5 миллион долларлик суғурта полиси муддати тугаб бораётганини ёзган.

Таъкидланишича, ўз жонига суиқасд қилиш The Wall Street Journal’даги интервьюдан 10 кун ўтиб рўй берди. Унда хакерлар Смитга Клинтоннинг ёзишмаларини топширишгани ҳамда улар ёлғон эмаслиги айтилганди. Ўшанда Смит ушбу ёзишмаларга эга бешта хакерлик гуруҳини аниқлаганини маълум қилди. Ўлимидан бир кун аввал эса Смит ўз блогида АҚШ махсус хизматларининг 2016 йилги президентлик сайловларига аралашув иши бўйича хулосаларини танқид остига олди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиллари Клинтон билан боғлиқ вазиятни мустақил текширган республикачи ўз жонига қасд қилди