Австралияда машҳур бўлган бизнесмен Рожер Жон Хасси (Roger John Hussey) Таиланднинг Пхукет оролида парашютда парвоз қилаётганда 30 метрлик баландликдан пастга қулаб, ҳалок бўлди, деб хабар берди Darakchi.uz нашри.
70 ёшли бизнесмен турмуш ўртоғи билан бирга Таиландда дам олаётган эди. Фожиага курортда дам олаётганлар гувоҳ бўлди. Фожиа парасейлинг машғулоти пайтида рўй берди. Ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган видеода фожиали парвоз олдидан бизнесменнинг жилмайиб, учишга тайёрланаётганлигини кўриш мумкин. Инструктор билан бирга осмонга кўтарилган бизнесмен орадан бир неча дақиқа ўтгач, номаълум сабабларга кўра, денгизга қулаган. У касалхонага олиб кетилаётганда, олган оғир тан жароҳати туфайли вафот этди.
Маҳаллий полициячилар инструктор ва катер ҳайдовчисини қўлга олди. Уларга нисбатан ўз хизмат вазифасига совуққонлик билан қараганлик айблови қўйилди. Дастлабки тахминларга кўра, кекса сайёҳ маҳкамловчи воситани ечувчи тугмани тасодифан босган.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди