Доналд Трамп ўғлининг Россия билан алоқаларидан бехабар бўлганини айтди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Доналд Трамп ўғлининг Россия билан алоқаларидан бехабар бўлганини айтди

Дунё 16-07-2017, 00:12 486
Доналд Трамп ўғлининг Россия билан алоқаларидан бехабар бўлганини айтди
АҚШ президенти Доналд Трамп чоршанба куни Reuters​ агентлигига берган интервьюсида катта ўғли Кичик Доналд Трампнинг сайлов арафасида россиялик ҳуқуқшунос билан учрашуви ҳақида эндигина хабар топганини маълум қилди.

АҚШда сўнгги бир ҳафтадан бери кичик Трамп билан можаро авжига чиққан. Президентнинг ўғли ўтган йилги сайловда отасининг ғалабаси учун Росссиядан ёрдам олишда айбланмоқда. Маълум бўлишича, ўтган йили Доналд Трампнинг президнетликка номзоди тасдиқлангач, унинг катта ўғли россиялик ҳуқуқшунос Наталия Веселнитская билан учрашган.

Айни пайтда кичик Трампнинг учрашув борасида қилган э-мейл ёзишмалари ҳам ошкор бўлган. Ўз хатида президентнинг ўғли демократик партия номзоди Ҳиллари Клинтонга қарши маълумотни қўлга киритиш учун бундай учрашувга жон деб рози бўлишини маълум қилган.

Чоршанба куни Рейтерс мухбири билан суҳбатда Доналд Трамп ўғлининг россиялик ҳуқуқшунос билан алоқаси ҳақида аввалдан билмаганини айтган. Президентнинг айтишича, у мазкур маълумотдан матбуотда шов-шув кўтарилгач хабар топган.

Оқ уй раҳбари ўтган ҳафтада германияда Владимир Путин билан учрашувда Россия президентининг АҚШдаги сайловларга аралашуви масаласини муҳокамам қилган. Унинг айтишича, икки соатдан ортиқ давом этган суҳбатнинг дастлабки 20 25 дақиқаси шу масалага бағишланган. Мазкур учрашувда Путин сайловга аралашмаганини маълум қилган.
loading...


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.