5 436
Туркия элчиси: Туркия халқи оғир ва таҳликали шароитда ўзининг ватанпарварлигини ҳамда кучли иродасини исботлади
Эсингизда бор бундан бир йил олдин яни 2016 йил 15 июль куни Туркияда террорчилик ҳужуми содир этилган эди. Шу муносабат билан 13 июль куни ўтган бир йил давомида Террористик давлат тўнтаришга бўлган уринишга доир тафсилотлар, унинг ортидаги кучлар ва ҳаракатни амалга оширган Фетҳуллаҳчи террор ташкилотига (FETÖ) қарши қилинган чора-тадбирлар ҳақида маълумот бериш мақсадида Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонасида матбуот анжумани ташкил этилди.
Элчининг қайд этишича, Туркия халқи, бирлик-биродарлик ва ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиб, 2016 йилнинг 15 июлида содир этилган улкан ҳужумни бартараф этди. Турклар оғир ва таҳликали шароитда ўзининг ватанпарварлиги, кучли иродасини исботлади. Мамлакат бу оғир синовдан муваффақият билан ўтди.
Тадбир давомида «Анадолу» агентлиги томонидан тайёрланган видеолавҳа ва фотосуратлар жамланмаси намойиш этилди. Унда давлат тўнтарилиши давомидаги турли фотосуратлар ва видеоларга элчи Аҳмат Башар Шен изоҳ бериб борди.
Террорчилар хужуми оқибатида 249 киши шаҳид бўлди, 2000дан ортиқ киши жароҳатланди. FETÖ террор гуруҳининг Туркиядаги таъсир кучи деярли йўқ қилинди.
Анжуманда журналистлар томонидан берилган саволларига жавоб қайтарилди ва иштирокчиларга давлат тўнтариши вақтида вайрон қилинган Парламент биносидан қолган тош парчалари сувенир сифатида тақдим этилди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди