10:41 / 19.07.2017
7 911

Аёл мессенжердаги хабарига жавоб ёзмагани сабабли эри билан ажрашди

Аёл мессенжердаги хабарига жавоб ёзмагани сабабли эри билан ажрашди
Тайваннинг Синьчжу шаҳрида эр ва хотин арзимаган сабаб билан ажрашди. Гап шундаки, аёл мессенжер орқали турмуш ўртоғига хабар ёзганида, эри унга жавоб бермаган. Бу ҳолат аёлнинг ғазабини қўзғатиб, эри билан ажрашиш учун ариза берган ва суд аёлнинг фойдасига қарор чиқарган.

Аниқланишича, аёл Line мессенжери орқали эрига 6 ой давомида хабарлар ёзган, аммо турмуш ўртоғи буларнинг бирортасига ҳам жавоб бермаган. Аёл ҳаттоки, ЙТҲ сабаб шифохонага етказилгани ҳақида ёзганида ҳам турмуш ўртоғи жавоб бермаган. Ҳалокатдан бир неча ҳафта ўтибгина, аёлнинг турмуш ўртоғи бир маротаба кучуги ҳақида қисқа хабар ёзиб юборган.

Суд вақтида аёл эрининг даромади барқарор эмаслигидан, қариндошлари билан муносабати яхши эмаслигидан ҳам шикоят қилган. Шундай бўлса-да, айнан аёлнинг хабарларига эрининг бефарқлиги ажрашишга ариза беришига сабаб бўлган.

Аёлнинг турмуш ўртоғи унга юборилган огоҳлантирувга қарамасдан, судга келмаган. Суд эса ажримни тасдиқлаган.

2016 йилда Бирлашган Араб Амирликларида ҳам шунга ўхшаш антиқа ажрим ҳолати шов-шувга айланганди. Ўз рафиқасини илк марта макияжсиз кўрган эр аёли билан ажрашишга қарор қилганди. Ўша вақтда ёш оила Шаржа шаҳрида дам олишган. Чўмилиш учун ҳовузга тушган аёлнинг макияжи ювилганидан сўнг, эри 24 ёшли рафиқасининг улама киприк ва рангли линза тақишини пайқаган. Бундан ташқари, унинг рафиқаси бир неса пластик операцияларни ҳам амалга оширганини аниқлаган. Шундан сўнг, эр ўз рафиқасидан шикоят қилиб, у билан ажрашган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Аёл мессенжердаги хабарига жавоб ёзмагани сабабли эри билан ажрашди