09:39 / 22.07.2017
5 103

Мисрда 30 жангари йўқ қилинди

Мисрда 30 жангари йўқ қилинди
Миср хавфсизлик кучлари қатор рейдларни амалга оширди, унинг доирасида Синай ярим ороли шимолида 30 жангари йўқ қилинди. Бу ҳақда «Reuters»га асосланиб Кун.уз хабар бермоқда.

Ҳарбий амалиётлар сўнгги тўрт кун давомида ўтказилди.

Таъкидланишича, 30 нафар «жуда хавфли» жангари йўқ қилинган.

Бундан ташқари, яна беш нафари ҳибсга олинди, уларнинг қайси гуруҳга аъзо эканлиги очиқланмаган.

14 июль куни Мисрнинг Қизил денгиз бўйида жойлашган Хургада курортида ҳужум рўй бериб, хорижлик сайёҳлар ўлдирилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мисрда 30 жангари йўқ қилинди