Буюк Британияда 5 ёшли қиз маҳаллий назоратчилар томонидан жаримага тортилди. Лондонда яшовчи қизга уйининг олдида шарбат сотгани учун 195 доллар жарима белгиланди, деб ёзади Qalampir.uz нашри.
Қизнинг отаси Андре Спайсернинг айтишича, назоратчилар уни жаримага тортишганини эшитган қизалоқнинг кўзи ёшга тўлган. Қизалоқ “Lovebox” рақс фестивали мухлислари учун уйида тайёрланган шарбатни сотаётган вақтида танбеҳ эшитган.
4 нафар офицер қизнинг ёнига келиб, лимонад сотиладиган жой ва шароит техник талабларга жавоб бермаслигини айтишган ва уни жаримага тортишган.
Офицерлар билан суҳбатдан сўнг, қизалоқ йиғлаб, отасига “Дада, мен ёмон иш қилдим. Мен қаердадир хато қилдим”, деган. Андре Спайсер бўлиб ўтган воқеа ҳақида “Daily Telegraph”га ёзган. Бу воқеадан хабар топган фойдаланувчилар минглаб изоҳлар қолдиришди. Бу хабарни интернет бўйлаб тарқатишди. Улар офицерларни нотўғри ҳаракат қилганликда айблашди.
Маҳаллий мансабдорларнинг хабар қилишича, жарима пули бекор қилинади ва офицерлар ушбу оиладан кечирим сўрайдилар. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
АҚШ Исроилдан юз ўгирдими? Нетаняҳу Вашингтонга бормайди
Россия омбудсмани: “Дунё Москва яқинидаги теракт ташкилотчиларини топиш йўлида бирлашиши керак”
Қаҳва ва саратон: олимлардан зўр янгилик!
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Нетаняҳу Исроил делегациясининг АҚШга сафарини бекор қилди