22:24 / 22.07.2017
12 346

Индонезияда улкан тимсоҳ эркакнинг мурдасини емасдан қариндошлар илтимосига кўра соҳилга етказди… (ВИДЕО)

Индонезияда улкан тимсоҳ эркакнинг мурдасини емасдан қариндошлар илтимосига кўра соҳилга етказди… (ВИДЕО)
Индонезиядаги Беров қишлоғидан оқиб ўтган Лемпак дарёсида улкан ва ёвуз тимсоҳлар умргузаронлик қилади. Қирқ ёшли эркак тақиқловларга қарамай, дарёда чўмилишни ихтиёр этди. Афсуски, кутилганидек унга тимсоҳ ҳужум қилди. Эркакни дарё ўртасига тортиб кетиб, ўта жиддий жароҳатлар етказди. Бир сўз билан айтганда, ғажиб ташлади. Оқибатда Сярифуддин исмли бу эркак ҳалок бўлди.

Қариндошлар, дўстлар эса ортга чекинмоқчи эмасдилар. Улар илгари ҳам шаманлар махсус сеанс ёрдамида тимсоҳларни ўзига бўйсундирганликлари ҳақида кўп эшитишганди. Айтишгандики, шаман дарёга тушиб улкан тимсоҳлар ўртасида турганча сеансни давом эттираркан. Тимсоҳлар шаманга тегмас экан. Марҳумнинг яқинлари худди шундай шаманлардан бирига мурожаат этишди. Шаман дарё бўйига келиб ўз афсунларини ўқиди, тимсоҳларга қаратилган сеансини ўтказди.

Кейин марҳумнинг яқинларига худодан астойдил тилашни маслаҳат берди. Қариндошлар шаман айтганидек, худога нола қилиб, тимсоҳга инсоф ато этишини сўрашди. Қаранг, тимсоҳ Сярифуддиннинг мурдасини емаган экан. Орадан қисқа вақт ўтгач, мурдани эҳтиёткорлик билан тишлаган кўйи соҳилга келтирди-ю, ўзи қайтадан дарё ўртасига суза кетди.
[media=https://youtu.be/8vHWfMQQXsw?feature=oembed]


Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Индонезияда улкан тимсоҳ эркакнинг мурдасини емасдан қариндошлар илтимосига кўра соҳилга етказди… (ВИДЕО)