Бирлашган Араб Амирликларида 300 тадан ортиқ оролларни ўз ичига олган “Дунё” сунъий архипелагида “Омск” номидаги янги орол пайдо бўлди.
Маълумотларга кўра, янги оролнинг сунъий архипелагдаги жойлашуви ҳақиқий харитадан фарқ қилмаган ҳолда “Қозоғистон”, “Қирғизистон” ва “Ўзбекистон” ороллари атрофидан ўрин эгаллайди.
Ҳозирда “Омск” оролининг сунъий архипелагга киритилиши ҳақида сунъий йўлдош харитасида маълумотлар келтирилмаган.
Маълумот ўрнида, “Дунё” сунъий архипелаги лойиҳаси БАА Бош вазири Муҳаммад бин Рашид ал-Мактумга тегишли бўлиб, у “Омск” оролини харитага жойлаштириш фикрини қўллаб-қувватлаган.
Шунингдек, сунъий харитада “Ўзбекистон”, “Омск” оролига яқин бўлган “Екатеринбург”, “Ростов” ва “Сибирь” каби ороллар ҳам ўрин эгаллаган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди